Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Финал премьерасининг сценарий муаллифлари нима дейди?

Баҳо:
+ | -

Бугунги рақиблар бу мавсум аллақачон тўрт марта куч синашиб кўрдилар. Бугунги ўйин эса бошқаларидан мутлақо фарқ қилади. Бугун ҳар иккала жамоа ғалаба нимага тенг эканлигини жуда яхши тушуниб турибди. Бугун финал...

УЕФА расмий сайти иккала жамоа мураббийларининг фикрларини тўлиқ баён этиб берган. Улар турлича. "Бавария" бош мураббийи Юпп Хайнкесс ўйиндаги ғалаба "шон-шуҳрат чўққиси"га етаклашини таъкидлаган бўлса, унинг Дортмунддаги ҳамкасби ушбу воқеъликка "мутлақо ўзига хос" дея таъриф берди. Демак, бугунги премьеранинг сценарий муаллифларига қулоқ тутамиз.

"Бавария"нинг олтин даври
1998 йил "Реал Мадрид" билан Чемпионлар лигасини ютган Хайнкесс орадан 15 йил вақт ўтиб ушбу совринни яна қўлга киритса, икки марта ғолиб чиққан 16-мураббийга, бошқа-бошқа клублар билан ғалаба қозонган 4-ғолибга айланади. Бугун 68 ёшли мутахассис узоқ йиллик шахсий тажрибасига таянади: "Мен кўплаб катта ўйинларда иштирок этдим. Жамоаларим билан кўп ғалабаларга эришдик, совринлар ютдик. Аммо барча спортчилар каби мағлубиятлар ҳам йўқ эмасди. Олдинда бизни кутиб турган ўйиннинг ўйинчиларим ва клубим учун аҳамияти юқори. 28, 29, 30 ёшли футболчиларимиз учун бу ғалаба ўз фаолиятларида эришган шон-шуҳратнинг энг юқори чўққиси бўлиши мумкин. Ва балки мен учун ҳам. Аммо менда бу тажриба бор. "Бавария" учун бу жуда-жуда муҳим ўйин, ҳа, лекин мен учун шунчаки оддий бир ўйин".

ЕЧЛ Кубогининг тўрт карра соҳиби, беш марта "кумуш" медални қўлга киритган "Бавария" Германия чемпионатининг якунланган мавсумида "Боруссия"ни яққол - 25 очколик фарқ билан ортда қолдирди ва энди бу юришни Чемпионлар лигаси кубогини қўлга киритиш ҳаёли билан яшамоқда. "Биз бу мавсумни беназир ўтказди . Бу "Бундеслига" вакили эришган сўнгги 50 йилликдаги энг яхши мавсум. Охирги ҳафталарда атиги бир дуранг қайд этдик ва қолган ўйинларда кетма-кет ғалабалар сериясини намойиш қилдик. Бу ютуқлар бизга катта иштиёқ бағишлаб турибди", дейди мюнхенликлар бош мураббийи.

"Боруссия" иккинчи рақам остида
"Бавария" сўнгги 14 учрашувида 13та ғалабани тантана қилган, биргина дуранг ҳам айнан "Боруссия" билан ўйинда қайд этилган бир пайтда Дортмундда ишлар унчалик кўнгилдагидек эмасга ўхшаяпти: Юрген Клопп жамоаси 4 ўйиндирки, ғалаба нималиги билмаяпти. Ушбу натижаларга қарамай, жамоа бош мураббийи бошқача фикрда: "Футболда сен энг тўғри вақтда қабул қилинган энг тўғри қарор эвазига ютиб кетишинг мумкин. Улар шу ергача етиб келишдими, демак иккаласи ҳам жуда кучли. Ўйин тақдирини энг майда жиҳатлар ҳам ҳал этиши мумкин, аммо биз аввало катта вазифаларни бажаришга тайёр бўлишимиз керак. Мен ҳар доим позитив фикрлашга ҳаракат қиламан. Ўз жамоамнинг нималарга қодир экани менга аъён. Мен шундай фикрни бизни аутсайдер деб муносабатда бўлишган "Ювентус" ва "Барселона"га қарши учрашувлар олдидан ҳам айтгандим. Биласизми, доим ЧЛ кубоги - "Боруссия"нинг ютиш қўлидан келадиган мусобақа, деб ҳисоблаганман. Қўл остимда ажойиб футболчилар бор ва улар бир жамоа бўлиб ўйнашади. Ўз ўйинимизни тўла намойиш эта олсак, ишонаманки ғалаба биз томонда бўлади".

Қизиқ тарафи, юқоридаги фикрлардан кейин ҳам Клопп бугунги финалда ўзининг жамоаси "аутсайдер" эканини тан олган ҳолда, яна қўшимча қилади: "Ҳар доим ниманидир бажараётган бўлсанг, ундан роҳатлана олишинг керак. Диққат марказингда ҳар доим ўз бурчинг бўлсин, аммо шу билан бирга унутмаки, ишинг хато кетиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас", дея тушунтиради 45 ёшли мутахассис, "-Одамлар "Еверест" чўққисини забт этишган. Нима учун биз имкониятларимиз доирасидаги ишни амалга оширмас эканмиз?"

"Боруссия" сафида йўқотишлар бор - Марио Гётце ва катта эҳтимол билан яқинда жароҳатидан фориғ бўлган Мац Ҳуммелс ҳам. Клопп бу ҳақида гапираркан, жумладан шундай дейди: "Мариони соғайишга улгурмаслигини пайқаган эдим. Биз қўлимиздан келганини қилдик, аммо наилож. Энди янада яхшироқ ўйнашимизга тўғри келади. Чунки бу финал, бизда фақат битта имкон бор..."

"Бавария" ўзининг ўнинчи Еврокубок финалида иштирок этадиган бўлса, "Боруссия" учун бу эндигина иккинчиси. Мана шунинг учун ҳам балки Клопп ўйинга "умуман ўзига хос махсус учрашув" дея таъриф бермоқда: "Ҳеч ким ютқазишни истамайди. Ғалаба учун боримизни бериб ўйнаймиз. Агар бу ҳаётимдаги ягона финал бўлиб қолса, демак бу энг мукаммал рақибга қарши энг мукаммал жангим бўлади".

Мураббийлар шундай фикрда. Уларнинг ўйиндан кейинги интервьюлари қандай бўлишини эса, фақат ўйиндан кейин билиб оламиз. Финални ўтказиб юборманг. "Stadion"да бўлинг.

Манба: www.uefa.com
Киритилди: 13:01, 25.05.2013.
Ўқилди: 4667 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.