Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Оғир атлетика. Терма жамоамиз Осиё чемпионатини иккинчи ўринда якунлади!

Баҳо:
+ | -

Бугун Қатар пойтахти Доҳа шаҳри мезбонлик қилган ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди.

20 та давлатдан 270 дан ортиқ ёш полвонлар иштирок этган қитъа биринчилигида терма жамоамиз аъзолари ҳам муносиб қатнашди.

Жумладан, қизлар орасида Маржона Абдумуталова ҳамда Нигора Сувонова, ўғил болалар ўртасида эса Абдулазиз Алимжанов, Бекзод Ғофуржонов ва Омадилло Олимов барча дастурларда олтин медалга сазовор бўлиб, ўз ёш тоифаларида Осиёда тенгсиз эканликларини яна бир бор исботлашди.

Шунингдек, Нигора Абдуллаева, Зулфия Рамазонова, Зиёда Худойқулова, Диёрбек Рўзметов, Бобурмирзо Ёқубов, Беҳрузбек Ганжабоев, Нодирбек Жўраев, Руслан Рахматжонов ва Қудратбек Салимжонов ҳам қитъа чемпионатида шоҳсупага кўтарилиб, совриндорлар сафидан жой олди.

Якунда эса Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси очколар ҳисобига кўра Осиё чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади. Делегациямиз мусобақани 27 та олтин, 27 та кумуш ва 10 та бронза, жами 64 та медал билан якунлади.

Мусобақадаги энг муҳим воқеани ўсмирлар ўртасида -89 кг вазн тоифасида супачага кўтарилган Бекзод Ғофуржонов қайд этди. Наманганлик ёш полвонимиз делегациямиз ҳисобига 3 та олтин медални қўшиб қўйиш билан бир қаторда ўсмирлар ўртасида даст кўтариш, силтаб кўтариш ва иккикурашда Осиё рекордини ўрнатди.

Бундан ташқари силтаб кўтаришда 194 кг тошни бўйсундирган ҳолда ўсмирлар ўртасида Жаҳон рекордини бир килограммга янгилашга муваффақ бўлди!

Қайд этиш лозимки, шу ой бошида Баҳрайнда бўлиб ўтган катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ҳам ўзбек полвони – Руслан Нурудинов 242 кг натижа қайд этган ҳолда ўзига тегишли бўлган Жаҳон рекордини янгилашга муваффақ бўлган эди. Орадан кўп вақт ўтмай ёш спортчимиз Бекзод Ғофуржонов ҳам тенгдошлари орасида дунё рекордини ўрнатди.

Бу эса ўз навбатида ўзбек оғир атлетикасида Руслан Нурудинов, Акбар Жўраев каби Олимпия ва Жаҳон чемпионлари, Жаҳон рекордчиларига муносиб издошлар етишиб чиқаётганидан далолатдир.

Киритилди: 22:57, 25.12.2024.
Ўқилди: 789 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6347]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2997]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2994]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2077]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1939]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1886]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1752]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1525]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1525]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1524]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик