Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

АПЛ. «Челси» учрашув охирида икки гол ўтказиб юбориб, «Фулхэм»га мағлуб бўлди

Баҳо:
+ | -2

"Челси" клуби Англия чемпионатининг 18-тур доирасида "Фулхэм"га қарши уй учрашувида мағлуб бўлди (1:2).  

16-дақиқада ҳисобни Коул Палмер очди. У ушбу гол билан "Челси" тарихида календарь йил давомида урилган энг кўп гол рекордини янгилади (26 та гол).  

"Фулхэм" эса 82-дақиқада Харри Уилсоннинг голи билан ҳисобни тенглаштирди. Родриго Мунис эса 95-дақиқада ғалаба голини уриб, жамоасига уч очко олиб келди.  

"Челси" кетма-кет иккинчи учрашувда очко йўқотиб, 8 та ўйинлик мағлубиятсиз сериясини тугатди. Жамоа ҳозирда 35 очко билан турнир жадвалида 2-ўринда жойлашган. "Фулхэм" эса 28 очко билан 8-поғонани эгалламоқда.  

Келгуси турда "Челси" сафарда "Ипсвич"га қарши ўйнайди, "Фулхэм" эса "Борнмут"ни қабул қилади.  

АПЛ, 18-тур
Челси – Фулхэм 1:2 (1:0, 0:2)
Голлар: 1:0 – 16 Палмер, 1:1 – 82 Уилсон, 1:2 – 90+5 Родриго Муниз.
Челси – Санчес, Кукурелья, Колуилл, Адарабиойо, Гюсто, Кайседо, Фернандес, Палмер, Санчо, Нету, Жексон (Нкунку, 73).
Фулхэм – Лено, Басси, Андерсен, Диоп, Кастань, Робинсон, Лукич, Перейра (Кэрни, 73), Ивоби (Сессеньон, 90+2), Траоре (Уилсон, 67), Хименес (Родриго Муниз, 74).
Огоҳлантиришлар: Лукич (34), Андерсен (38), Нету (59), Робинсон (90+1).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:07, 26.12.2024.
Ўқилди: 1234 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.