"Ноттингем Форест" вингери Энтони Эланга жамоа "Тоттенхэм"нинг заиф томонларидан фойдаланганини тан олди.
22 ёшли футболчи 28-дақиқада “шпорлар” дарвозасига зарба берди. Бу гол учрашувда ягона бўлди. “Олдинда жуда кўп жой бор эди.
"Тоттенхэм" шундай ўйнайди - жуда чуқур ҳимоя чизиғи билан, кўплаб бўш ҳудудларни қолдиради.
Мураббийимиз ҳар доим маълум шароитларга мослашади ва биз вазифани аъло даражада бажардик", - деди Эланга ўйиндан кейинги интервьюсида.