Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Шахмат, рапид бўйича ЖЧ. Синдаров ва Абдусатторов дастлабки кундан сўнг етакчилар сафида бормоқда

Баҳо:
+ | -

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида шахматнинг рапид йўналишида Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун спортчилар дастлабки 5 та тур баҳсларини ўтказишди.

Мусобақада Ўзбекистондан 6 нафар шахматчи иштирок этаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Дастлабки 5 та ўйиндан кейин Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров 4 тадан очко жамғариб, етакчилар сафида боришмоқда. Абдусатторов 4 ғалаба ва бир мағлубият қайд этган бўлса, Жавоҳир 3 ғалаба ва 2 дурангга эришди.

Шамсиддин Воҳидов эса биринчи кунда 3 очко жамғарган бўлса, Жаҳонгир Воҳидов ва Муҳиддин Мадаминов мос равишда 2,5 ҳамда 2,0 очкони қўлга киритишди.

Аёллар мусобақасида иштирок этаётган Афруза Ҳамдамова ажойиб натижа қайд этмоқда. Ҳамюртимиз 4 та ўйиннинг иккитасиа ғалаба қозониб, иккитасида дуранг ўйнади. Афруза барча ўйинларда рейтингда ўзидан анча юқорида бўлган шахматчиларга қарши дона сурмоқда.

Мусобақада фаворити ҳисобланган Магнус Карлсен, кутилмаганда, беш ўйиндан сўнг бор-йўғи 2,5 очко тўплади.

Бугун тунда рапид бўйича яна 4 та тур баҳслари бўлиб ўтади. Рапид жами 13 та тур ўйинлари ўтказилади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:41, 27.12.2024.
Ўқилди: 1199 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.