Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

«Бавария» чемпионлар лигаси ғолиби!

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигасининг бу йилги мусобақасида Германия жамоалари тўқнаш келиши маълум бўлганидаёқ фаворит сифатида Мюнхеннинг «Бавария»сини кўрсатишаётганди.

Бироқ бир учрашувлардан иборат учрашувда бу борада бир нарса деб бўлмаслигини «Боруссия» исботлай олди. Биринчи бўлимда айнан Юрген Клопп бошчилигидаги жамоа кўпроқ ҳужум уюштирди. Кўпроқ вазият юзага келтирди. Бироқ гол киритиш на уларга ва на «Бавария»га насиб қилди.

Иккинчи бўлимда эса финалларнинг омадсиз футболчиси Арьен Роббен ўзини кўрсата олди. Аввалига айнан Роббеннинг узатмасидан кейин Марио Манжукич учрашувда ҳисобни очди. Бироқ кўп ўтмай, Бонфим Данте  Марко Ройсга нисбатан қўполлик ишлатди ва италиялик ҳакам Никола Риццоли мюнхенликлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Пенальтини эса Илкай Гундоган аниқ амалга ошириб ҳисобни тенглаштирди.

Барчаси қўшимча дақиқаларга қоладигандек кўринаётган бир вазиятда ўша финалларнинг антиқаҳрамони Арьен Роббен бу сафар гол ҳам киритди. Энг муҳим, энг асосий голини киритди. Бу гол эса Хайнкесс жамоасига чемпионлар лигасига бош совринини келтирди.

Чемпионлар лигаси
Финал

БОРУССИЯ Д (Германия) – БАВАРИЯ (Германия) 1:2 (0:0)
Голлар: Гундоган (68, пенальти) – Манжукич (60), Роббен (89).
Боруссия Д: Вайденфеллер, Пишчек, Хуммельс, Суботич, Шмельцер, Гундоган, Бендер (Шахин, 90), Блашчиковски (Шибер, 90), Ройс, Гросскройтц, Левандовски.
Бавария: Нойер, Лам, Ж. Боатенг, Данте, Алаба, Швайнштайгер, Хави Мартинес, Роббен, Мюллер, Рибери (Л. Густаво, 90), Манжукич (Гомес, 90+3).
Огоҳлантиришлар: Данте (29), Рибери (74), Гросскройтц (74).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:37, 26.05.2013.
Ўқилди: 7631 марта.
Фикрлар: 69 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.