"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоасининг ўтган йилдаги ўйини ҳақида фикр билдирди.
"Кўтарилишлар ва пасайишлар бўлди, лекин биз доимо биргамиз. Келгуси йил ҳам биргаликда курашни давом эттирамиз. Олға, "шаҳарликлар" – дейилади норвегиялик ҳужумчининг ижтимоий тармоқлардаги хабарида.
Англия чемпионатининг сўнгги учрашувида "Манчестер Сити" "Лестер" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоа Премьер-лига турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.