Уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани Аргентинанинг "Бока Хуниорс" клуби унинг фаолиятидаги сўнгги клуби бўлишини айтди.
"Мен аллақачон "Бока"даги фаолиятимни якунлашимни айтгандим ва бу қарорни ҳурмат қиламан деб ўйлайман", - деди Кавани.
Кавани 2023 йилдан буён "Бока" сафида ўйнаб келмоқда. Уругвайлик гол муаллифи ҳозир 37 ёшда.