"Челси" АПЛнинг учта ўйинида ғалаба қозона олмади.
Кеча Энцо Мареска шогирдлари 19-турда "Ипсвич"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Аввалроқ, "Челси" "Фулхэм"га ютқазган (1:2), "Эвертон" билан дуранг ўйнаган (0:0).
Бунгача "кўклар" Премьер-лигада кетма-кет бешта ғалаба қозонишган.
"Челси" 35 очко билан турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. Клуб пешқадам "Ливерпуль"дан бир ўйин кўп ўтказди, бироқ "қизиллар"дан 10 очко ортда қолмоқда.
"Кўклар" 4 январь куни "Кристал Пэлас"га қарши баҳс олиб боради.