Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Элит ОЧЛга "заявка" қоидаси қандай?

Баҳо:
+ | -

Изоҳларда кўпчилик томонидан такрорланган савол:

«Элит ОЧЛнинг февраль ойидаги ўйинларида жамоалар айнан мавсум бошида «заявка» қилинган футболчилар билан ўйнайдими? Дейлик, «Пахтакор» трансферларни амалга оширса, охирги 2та баҳсда янги футболчиларини ўйната оладими?»

*** 

Элит ОЧЛ мавсумида 3та рўйхатдан ўтказиш муддати мавжуд:

1. Биринчи ойна саралаш босқичида иштирок этувчи клублар учун.

2. Иккинчи ойна гуруҳ босқичида иштирок этувчи клублар учун. Муддат ҳар бир клубнинг турнирдаги 1-ўйинидан 15 кун олдин тугайди.

3. Учинчи ойна гуруҳ босқичида иштирок этувчи клублар учун мўлжалланган ва 7-тур ўйинидан 15 кун олдин тугайди.

Ушбу ойналарнинг ҳар бирида клублар 18-35 нафар футболчини рўйхатдан ўтказиши мумкин. Яъни «Пахтакор» 7-турдан ўрин олган «Ал-Гарафа»га қарши ўйин вақтидан 15 кун олдин рўйхатдан ўтган-ўтмаганидан қатъий назар, 35 нафаргача футболчини «заявка»га киритиши мумкин. Қолаверса, жамоада ўйинга 5 кун қолган вақтгача яна 5 нафар янги футболчини рўйхатга қўшиш имконияти бор, агар умумий квота 35 нафардан ошмаган бўлса. Бу ҳам ҳаммаси эмас. Ҳар бир клуб 2025 йилнинг 31 март кунига қадар яна 3 нафаргача янги футболчи олиши мумкин. Демак, «Пахтакор» 2025 йилнинг 19 январига қадар клуб билан шартномаси мавжуд исталган футболчини «заявка»га киритишга ҳақли. 29 январга қадар яна 5 нафар, 31 мартгача эса яна 3 нафар футболчини рўйхатга қўшиш имкони бор.

Кичик тушунтириш. Ҳа, «Пахтакор» клуб билан шартномаси бор ҳар қандай 35 нафар футболчини рўйхатга қўшиши мумкин, лекин бунда бир нечта шарт бор:

- 25 нафар футболчи ҳар қандай ёшда бўлиши мумкин («А» рўйхати).

- 10 нафар футболчи 2003 йилнинг 1 январи ёки ундан кейин туғилган бўлиши керак («В» рўйхати).

- «А» рўйхатида камида 2 нафар футболчи маҳаллий тарбияланувчи бўлиши шарт. Клубнинг ўзи ёки мамлакатнинг бошқа жамоасида 15-21 ёшигача камида 3 йил ўтказган футболчи шу тоифага тўғри келади.

- Шу 2 нафар футболчидан камида бир нафари клуб тарбияланувчиси бўлиши керак.

Алишер НИКИМБАЕВ, «Футболиум»

Манба: Интерфутбол
Киритилди: 10:43, 01.01.2025.
Ўқилди: 1061 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.