Украиналик 22 ёшли марказий ҳимоячи Илья Забарний Англиянинг "Борнмут" клубини тарк этиши мумкин.
TeamTalk "Тоттенхэм"нинг Забарнийга жиддий қизиқишини тасдиқлади. Премьер-лига клублари орасида Забарний учун фаворитлардан бири "Челси" бўлиб, Ла Лига клубларидан ҳам қизиқиш бор. Забарний учун курашга яқинда "Манчестер Юнайтед" ҳам қўшилди.