"Арсенал" вингери Габриэль Мартинелли "Брентфорд" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:1) жамоа вингери Букайо Сака ҳақида фикр билдирди. Инглиз футболчиси жароҳат сабаб икки ойдан кўпроқ вақтни ўтказиб юборади.
- Уни алмаштириб бўлмайди, у дунёдаги энг яхшилардан бири. Биз унга ишонамиз ва у бу клуб учун қўлидан келган ҳамма нарсани қилади," - дея Мартинеллининг сўзларини келтирмоқда BBC Sport.