"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг совринлар ҳақида гапирди.
Нидерландиялик футболчи 2019 йилда "Аякс"дан келиб қўшилганидан кейин "блауграна" билан кўпроқ чемпионликни қўлга киритишга умид қилганини айтди.
"Тан олишим керакки, "Барселона" билан шартнома имзолаганимда, тўрт йил ичида улар фақат битта чемпионлик, битта Испания кубоги ва бир марта Испания Суперкубогини қўлга киритишларини тасаввур ҳам қилмагандим. Мен камида икки баравар кўп соврин ютишимизни кутгандим, шунинг учун ҳафсалам пир бўлди", деди де Йонг.