Жорий йилнинг 10-12-январ кунлари Тунисда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Гран-при мусобақаси бўлиб ўтади.
Дунёнинг 37 та давлатидан 300 нафарга яқин спортчи иштирок этадиган мазкур мусобақада терма жамоамиз аъзолари ҳам қатнашишади.
Ёшларимиз бугун Колумбияда старт оладиган U-20 ёш тоифасидаги Жаҳон кубогидан кейин Тунисга етиб борса, катталар жамоамиз Тошкентдаги охирги тайёргарликдан сўнг Африкага учиб кетади.