Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

«Сўғдиёна» ва «Навбаҳор» стадионлари шартли равишда қабул қилинади

Баҳо:
+ | -

11 декабрь куни ОАВ билан бўлиб ўтган мулоқот давомида Лига стадионлар масаласига алоҳида урғу берган бўлиб, Жиззахдагии «Сўғдиёна» ва Намангандаги «Марказий» стадионида айрим муаммолар борлигига тўхталганди.

Намангандаги стадион майдони 2018 йил Лига талаб қилган кўринишга келтирилган, Жиззахдаги майдон эса 2023 йилги мавсумда бунга эришди. Бироқ ҳозирга келиб майдон парвариши масаласида Лигада хавотирлар мавжуд. Суперлиганинг сўнгги мавсуми охирига келиб ҳар икки стадион футбол майдонларида толиқишлар мавжуд эканлигини барча кўрди.

Мазкур ойда Лига раҳбарияти Наманган вилояти ҳокими билан учрашув ўтказган бўлиб, унда "Марказий" стадион ҳолатини яхшилаш масаласида сўз борган. Шунингдек, «Сўғдиёна» клуби раҳбарияти билан ҳам яқинда учрашув ташкил этилди. Ҳар икки майдон парваришига жиддий эътибор қаратиш, бу масалага етарлича маблағ ажратиш масалалари муҳокама қилинди. Ҳар икки томон муаммога тўғри ёндошса, Марказий ва «Сўғдиёна» яна аввалги ҳолатига қайтишига шубҳа йўқ. Ишонамизки, «Навбаҳор» ва «Сўғдиёна» бунга ечим топа олади.

Шундан келиб чиқиб, Лига ҳар икки стадионни шартли равишда рўйхатдан ўтказмоқда. Ташкилот ҳамкорлик қилаётган мутахассислар маҳаллий агрономлар билан кўнгилли сифатида ҳамкорлик қилиш ва майдонлар парвариши масаласида барча маслаҳатларни бериб боришга тайёр.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 22:53, 03.01.2025.
Ўқилди: 707 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [4190]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [4060]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3577]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3233]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2892]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2883]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2795]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2588]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2542]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2286]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик