Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Фахд Тани: «Озарбойжонни мағлуб этишимиз муҳим аҳамиятга эга»

Баҳо:
+ | -

Кеча Қатар миллий терма жамоаси билан навбатдаги машғулотни ўтказган бош мураббий Фахд Тани матбуот анжуманида ҳам иштирок этди. У Озарбойжонга қарши ўйинда ҳам бор куч билан ҳаракат қилиб, ўйинчиларни ғалаба қозонишга чақирди. Ғолиблик руҳияти ЖЧ-2014 саралаш баҳсларида асқотишини таъкидлади.

Қатар термаси 29 май куни Жассим бин Ҳамад стадионида Озарбойжонни қабул қилади. "Ан-Наби" 24 май куни Доҳада Латвияни мағлубиятга учратганди.

"Озарбойжонга қарши ўйинда ҳам бизнинг мақсадимиз шундай бўлиши керак — худди Латвия билан ўйинда бўлгани каби ғалаба учун ўйнашимиз керак", дейди Фахд Аспайр академияси машғулот майдонида. "Агар ушбу баҳсда ҳам ғалаба қозонсак, Эронга қарши ўйинда ғолиблик кайфияти билан борамиз. Шунинг учун ғалаба қозониш муҳим аҳамиятга эга.  Бу галги ўйинда аввалгисига нисбатан катта ўзгариш бўлмайди".

Қатар 4 июнь куни ўз майдонида Эронни қабул қилса, 18 июнь куни Ўзбекистон меҳмони бўлади. Эронга қарши ўйин "ҳаёт ёки ўлим" сценарийси остида бўлишини бош мураббий тан олди.

"Эронга қарши ўйин биз учун "ё ўлим, ё ҳаёт" йўналишида бўлади. Эрон Уммонга қарши ўртоқлик ўйини ўтказганидан хабаримиз бор. Улар бу ўйинда асосий таркиб футболчиларни туширишмади. Биз Эроннинг саралаш босқичидаги ўйинларини таҳлили қилиб чиқдик. Эрон ҳимояда яхши ўйнайди, худди биз каби. Биз майдоннинг ҳар бир қаричи учун курашамиз", дейди қатарлик мутахассис.

Фахд Танининг фикрича, ўтказилаётган 2та ўртоқлик ўйини Эронга қарши тушадиган 11 нафар футболчини аниқлаб олиш учун хизмат қилади.

"Латвияга қарши ўйиндан қониқиш ҳосил қилдим. Озарбойжонга қарши ўйинда ҳам ўз режамизни ўзгартирмаймиз. Бу Эронга қарши ўйин олдидан сўнгги баҳс бўлади. Шундан сўнг биз машғулотларни ўз базамизда давом эттирамиз. Латвия жисмоний жиҳатдан бизга нисбатан яхши жамоа. Бу жамоага қарши ўйин футболчилар учун фойдали бўлди. Шогирдлари бу жамоага қарши етарлича қаршилик кўрсатди. Менинг футболчиларга нисбатан талабим қаттиқ. Улар жисмоний, ақлий ва тактик жиҳатдан ўйинга тайёр бўлишлари шарт. Биз ғалаба учун курашдик. Футболчилар мен учун футболчи танлаш ишини қийинлаштиришди. Бизнинг захира таркибимиз катта ишни амалга оширишди ва улар асосий таркибга нисбатан яхши ўйин кўрсатишди. Бизга кучли захира таркиби керак. Футболчилар орасида рақобат бўлгани яхши", дейди Фахд.

Мураббийнинг таъкидлашича, футболчилар 18 май куни ўтказилган Амир кубоги финал баҳсидан кейин дам олиш учун етарлича вақтга эга бўлишган.

"Агар Корея билан ўйинга нисбатан таққослайдиган бўлсак, олдимизда турган саралаш баҳсларига тайёргарлик кўриш учун етарлича вақтга эгамиз. Бу эса футболчилардаги толиқишнинг олдини олишга ёрдам беради. Биз футболчиларнинг тикланиши учун етарлича вақтга эгамиз. Жароҳатланганлар ҳам кўп эмас. Шифокорлар футболчиларнинг ҳолатидан қониқиш ҳосил қилишмоқда. Ҳозир футболчилар яхши жисмоний ҳолатдалар. Улар буни Латвияга қарши ўйинда ҳам исботлашди. Латвиянинг ўйин услуби Эронникига ўхшаб кетади. Латвияга қарши ўйинда кўрганингиз, режаларимизнинг бир қисми холос. Табиийки, биз  барча сирларимизни ошкор қила олмасдик, мен ўз тактикаларини очиб бера олмайман", деди Фахд Тани.

Манба: www.thepeninsulaqatar.com
Киритилди: 09:48, 27.05.2013.
Ўқилди: 3861 марта.
Фикрлар: 26 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [7366]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2919]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [1945]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1784]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1729]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1604]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1593]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1546]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1536]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1491]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик