Мадриднинг "Реал" клубининг бразилиялик вингери Винисиус Жуниор Испания Примерасининг 12-турида "Валенсия"га қарши ўйинда (2:1) рақиб дарвозабони Столе Димитриевскини юзига туртиб юборгани ва маҳаллий мухлисларнинг ғазабини қўзғатгани учун майдондан четлатилди.
Бразилиялик футболчига тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатилганидан сўнг, "Валенсия"нинг фаол мухлислари унга "маймун" сўзини айтишни бошлади, дея хабар беради ≤Madrid Universal».