ОАВ хабарларига кўра, колумбиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Хамес Родригес 2024 йилнинг ёзида кўчиб ўтган "Райо Валекано" билан меҳнат шартномасини бекор қилиш арафасида.
Томонлар шартномани муддатидан олдин бекор қилиш бўйича музокара олиб боришмоқда. Хамес қишки мавсумда эркин агентга айланишни режалаштирмоқда. Футболчига аллақачон учта даъвогар пайдо бўлган. Колумбиялик футболчининг хизматларига "Интер Майами" ва "Лацио" қизиқиш билдирмоқда.
Хамес Родригес жорий мавсумда “Райо Валекано” сафида атиги 7 та ўйинда майдонга тушди. Уларда у битта голли узатмани амалга оширди.