Коул Палмер Премьер-лига жорий мавсумидаги 13-голини урди.
"Челси" ярим ҳимоячиси Англия чемпионатининг 20-туридан ўрин олган "Кристал Пэлас"га қарши ўйинда (1:0, иккинчи бўлим) ҳисобни очди.
Палмер жорий мавсумда 13 гол ва 6 голли узатма билан лига ўйинчилари орасида самарали ҳаракатлар сони бўйича иккинчи ўринни эгаллаб турибди. "Гол+пас" тизимида фақат "Ливерпуль" футболчиси Муҳаммад Салоҳ кўпроқ очко тўплади – 30 (17+13).
Англиялик футболчи мавсум тўпурарлари рўйхатида Салоҳ (17 гол) ва Эрлинг Холанддан (14) ортда қолган ҳолда учинчи ўринни эгаллаб турибди.