Кириш Регистрация
06/01 00:45 Рома 2-0 Лацио
07/01 01:00 Вулверхэмптон - Ноттингем Форест

Танзаниялик боксчи Ҳассан Мгаия жангдаги мағлубиятдан бир неча кун ўтиб вафот этди

Баҳо:
+ | -

29 ёшли енгил вазн тоифасида жанг қиладиган танзаниялик Ҳассан Мгаия нокаутдан бир неча кун ўтиб вафот этди. Бу ҳақда talkSPORT нашри хабар берди.

27 декабрь куни Танзания пойтахтида жойлашган “Дуния Ндого” спорт залида бўлиб ўтган жангда Мгаия ўз ҳамюрти Пол Элиас томонидан нокаутга учратилди.

“Ҳассан Танзаниянинг Синза шаҳридаги Фаластин шифохонасига етказилди, кейин эса Мвананямала шифохонасига кўчирилди ва у ерда сўнгги дақиқаларини ўтказди. WBC президенти Маурисио Сулайман спортчининг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради. Хотирангиз абадий бўлсин”, — дейилади WBC баёнотида.

Танзаниянинг Тhе Citizen газетасида ёзилишича, Мгаия ўзининг сўнгги жангида бешинчи раундда бошига бир неча марта кучли зарба олган, бунинг натижасида ерга қулаб, тилини тишлаб олган. Тил эса томоғига тиқилиб қолган.

Мгаия профессионал фаолияти давомида 9 та жанг ўтказган. Сўнгги жанг унинг фаолиятидаги иккинчи нокаут билан тугаган мағлубияти бўлди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:22, 04.01.2025.
Ўқилди: 1172 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.