"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик кубокда "Барбастро"га (4:0) қарши ўйинда Рафинья Диаснинг йўқлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Блауграна"нинг бразилиялик қанот вингери шанба кунги ўйинда ҳатто захира ўриндиғида ҳам ўтирмади.
"Бугун Рафиньяда муаммолар бор эди. У машғулот ўтказди, аммо якунда биз уни ўйин учун таркибга киритмасликка қарор қилдик", - дея Флик сўзларини келтирган Barca Universal.