"Ньюкасл" қишда "Саутгемптон" иқтидорини ўз сафига қўшиб олмоқчи.
MailSport хабарига кўра, гап 18 ёшли қанот вингери Тайлер Диблинг ҳақида кетмоқда.
Диблингнинг "авлиёлар" билан шартномаси 2027 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган. Transfermarkt унинг нархини 22 миллион еврога баҳоламоқда.