"Бавария"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Хави Мартинес ватандоши Браян Сарагоса ҳақида гапирди.
"Мен у билан гаплашдим ва у сабрли бўлиши кераклигини айтдим, чунки "Бавария"га ўтиш бу катта қадам. У менга на немис, на инглиз тилини билмаслигини айтди. Менимча, у немис тилидан ёрдам берадиган таржимон топиши керак.
Албатта, бу энг юқори савиядаги футболчи, буни Браян "Осасуна"да исботлади. Баъзан кучлироқ қайтиш учун орқага қадам ташлаш керак. У айнан шундай қилди. У немис тилини ўрганиши керакми? Ҳеч бўлмаганда инглизча, бу нафақат футбол нуқтаи назаридан, балки кундалик ҳаётда ҳам осон бўлиши учун", - дейди Мартинес.