Кириш Регистрация
28/02 00:45 Парма 1-1 Кальяри
28/02 01:00 Леванте 2-0 Алавес
28/02 01:00 Вулверхэмптон 2-0 Астон Вилла
28/02 17:30 Борнмут 1-1 Сандерленд
28/02 18:00 Райо Вальекано 1-1 Атлетик Бильбао
28/02 18:45 Нефтчи 3-0 Машъал
28/02 19:00 Комо 3-1 Лечче
28/02 19:00 Локомотив 3-1 Сурхон
28/02 19:15 Динамо 1-2 Навбаҳор
28/02 20:00 Бёрнли 3-4 Брентфорд
28/02 20:00 Ливерпуль 5-2 Вест Хэм
28/02 20:00 Ньюкасл 2-3 Эвертон
28/02 20:15 Барселона 4-1 Вильярреал
28/02 22:00 Верона 1-2 Наполи
28/02 22:30 Мальорка 0-1 Реал Сосьедад
28/02 22:30 Лидс 0-1 Манчестер Сити
01/03 00:45 Интер 2-0 Женоа
01/03 01:00 Реал Овьедо 0-1 Атлетико
01/03 16:30 Кремонезе - Милан
01/03 18:00 Эльче - Эспаньол
01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:00 Фулхэм - Тоттенхэм
01/03 19:00 Ман. Юнайтед - Кристал Пэлас
01/03 19:00 Сассуоло - Аталанта
01/03 19:00 Брайтон - Ноттингем Форест
01/03 19:15 Насаф - Хоразм
01/03 20:15 Валенсия - Осасуна
01/03 21:30 Арсенал - Челси
01/03 22:00 Торино - Лацио
01/03 22:30 Бетис - Севилья
02/03 00:45 Рома - Ювентус
02/03 01:00 Жирона - Сельта
02/03 22:30 Пиза - Болонья

Равшан Ҳайдаров: «Бундай футболдан фақат муxлислар ютади»

Баҳо:
+ | -

Зоминда бўлиб ўтган «Сўғдиёна» — «Динамо» (4:3) учрашувидан сўнг, ҳар иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Дастлаб, «Динамо» бош мураббийи вазифасини бажарувчи Равшан Ҳайдаров фикрлари билан ўртоқлашди.

— Бугунгидек шиддатли, томошабоп ўйиндан фақат мухлислар ютишади. Ўйинга тўхталадиган бўлсам, дастлабки ярим соатликда мезбонлар ўйин тизгинини ўзларида сақлашди. Аммо, қарши ҳужумда киритган голимиздан сўнг йигитларимизнинг ўзларига бўлган ишончлари ортди. Бироқ, иккинчи бўлим бошида жамоамиз ҳимоясида парокандаликлар юз берди ва бу учун рақиб бизни икки бор жазолади. Мувозанатни тиклаганимиздан сўнг, яна ҳужумларга зўр бериб бир қатор ҳужумлар яратдик ва ҳисобда яна олдинга чиқиб олишимиз мумкин эди, аммо бу сафар ҳам ҳимоя қўрғонимиздаги хатоликлар режамизни бузди ва яна тўплар ўтказдик. Иккита тўп фарқини йўқотиш учун эса бизга вақт етишмади.

— Ҳимоядаги муаммоларни қандай изоҳлайсиз?
— Бугун жамоамиз етакчиларидан бири Александр Клецков жароҳати боис бизга ёрдам бера олмади. Унинг ўрнига ҳали жароҳатидан тўла тузалиб кетмаган Аҳрол Рисқуллаевни майдонга туширгандик. Аммо, бу ҳимоячимиз спорт формасини тўлиқ тиклай олгани йўқ. Умуман, бугун «Динамо»нинг ҳам, «Сўғдиёна»нинг ҳам ҳимоя чизиғи яхши ўйин кўрсатди дейиш қийин. Чунки, ҳар икки жамоанинг ҳам ҳужум чизиғи муносиб ўйин намойиш этди. Айниқса, мезбон жамоа тезлик бобида биздан устун келди.

— «Динамо»дан давралар оралиғида қандай ўзгаришлар кутишимиз мумкин?
— Таркиб борасида ўзгаришлар қилишимиз аниқ. Чунки, жамоанинг ҳозирги натижалари Самарқанддек шаҳарга мос эмас. Ички имкониятларимиз катта деб ўйлайман. Шундай экан биз ишлашда давом этиб, камчиликларни таҳлил қилиб, муаммоларни бартараф қиламиз.

Манба: www.fcdinamo.uz
Киритилди: 22:43, 27.05.2013.
Ўқилди: 3514 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.