"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Гари Невилл "Арсенал"нинг ҳужумини танқид қилди.
"Мен Жесуснинг сўнгги ўйиндаги ўйинига эътибор қаратдим, ростини айтсам, менга Габриэль ёқади, лекин у ҳамма жойда, сиз уни кўрмоқчи бўлган жойлардан ташқарида. Ҳаверц унга ўхшайди, мен уларни тез-тез дарвоза олдида кўришни истардим. Улар анча яхшиланишлари керак", - деди Невилл.
"Арсенал" Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида "Ливерпул"дан 6 очко ортда қолиб, иккинчи ўринда бормоқда.