Кириш Регистрация
07/01 01:00 Вулверхэмптон 0-3 Ноттингем Форест

44 ёшли Жеррард тез орада бобо бўлади

Баҳо:
+ | -

44 ёшли мураббий Стивен Жеррард тез орада бобога айланади. Унинг катта қизи Лили-Элла яқинда ҳомиладорлигини эълон қилди, деб хабар беради Daily Record нашри. "Ливерпуль" афсонасининг қизи 20 ёшда.

Эслатиб ўтамиз, Жеррард Саудия Арабистонида 2023 йилнинг ёзидан буён ишлаб келмоқда. У "Ал-Иттифоқ" футбол клубини бошқаради. У мураббийлик фаолиятини 2017 йилда бошлаган, "Ливерпуль" ўсмирларини бошқарган. Кейин Англия терма жамоасининг собиқ сардори ўзини "Рейнжерс" ва "Астон Вилла"да синаб кўрди. Собиқ ярим ҳимоячи футболчилик фаолиятини 2016 йилда МЛСда "Лос-Анжелес Гэлакси" таркибида якунлаганди. АҚШга кўчиб ўтишдан олдин Жеррард бутун фаолиятини ватани Ливерпулда ўтказди.

Киритилди: 21:26, 06.01.2025.
Ўқилди: 1311 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.