"Ювентус" ярим ҳимоячиси Артур Мело фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.
Mundo Deportivo хабарига кўра, бразилиялик футболчига Мадриднинг "Атлетико" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Қайд этилишича, келишув Том Лемар кетган тақдирдагина ушбу трансфер амалга ошиши мумкин. "Барселона"даги ўйинлари билан машҳур бўлган 28 ёшли Артур "Ювентус"да бу мавсумда бир марта ҳам майдонга тушмади.
Бразилиялик ярим ҳимоячининг Турин клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган бўлиб, унинг трансфер қиймати беш миллион еврога баҳоланмоқда.