Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Юрий Саркисянга «Нефтчи» стадиони ёнида ҳайкал қўйилади

Баҳо:
+ | -

Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси собиқ бош мураббийи Юрий Саркисянга жамоанинг уй стадиони ёнида ҳайкал ўрнатиш масаласи ўрганиб чиқилмоқда. Бу ҳақда клуб раиси Комилжон Мирзабоев «Футбол Экспресс» газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

Комилжон Мирзабоевнинг сўзларига кўра, Юрий Саркисяннинг «Нефтчи»дан кетиши билан боғлиқ хайрлашув тадбирини уюштириш масаласида Фарғона вилояти ҳокими керакли кўрсатмаларни берган. «Саркисянни жуда катта иззат-эҳтиром билан кузатмоқчимиз. Ҳаттоки, «Нефтчи» стадиони ёнига Юрий Вазгеновичнинг ҳайкалини қўйиш борасидаги фикрлар ҳам ўрганиб чиқилмоқда», – деди «Нефтчи» раиси.

Хайрлашув тадбири қачон ўтказилиши тўғрисида аниқ маълумот берилмаган. Мирзабоевнинг айтишича, Саркисянни «кеча истеъфога чиқариб, шу кунлар ичидаёқ хайрлашув маросимини ўтказиш бироз ноқулайроқ бўларди».

Юрий Саркисян 14 май куни, клуб бошқаруви қарорига асосан, «Нефтчи» бош мураббийи лавозимидан истеъфога чиқарилган. Фарғона клубида 26 йилдан кўпроқ ишлаган мутахассиснинг истеъфосига асосий расмий сабаб сифатида «кейинги пайтда натижаларнинг пасайиб кетганлиги» кўрсатилган.

Комилжон Мирзабоевнинг интервьюсида, шунингдек, ЎзПФЛ расмий сайтидаги маълумотга асосан, «Нефтчи»га мавсум охиригача Евгений Шохин устозлик қилиши қайд этилган. Бироқ, 27 май куни бир қатор онлайн нашрларда «Нефтчи»га Амет Мемет бош мураббий этиб тайинлангани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 12:15, 28.05.2013.
Ўқилди: 6533 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.