"Тоттенхэм" бош мураббийи Анже Постекоглу "Ливерпуль" устидан қозонилган ғалабадан сўнг ҳужумчи Доминик Соланке ҳақида гапирди.
"У энергияни қаердан олишини тушунмаяпман. У ҳар бир учрашувда биринчи дақиқадан то охирги дақиқагача курашни давом эттирмоқда.
Соланкенинг ажойиб ўйини бизга гол олиб келди. Биз бу ғалабага лойиқ эдик", - дея Постекоглунинг сўзларини келтиради BBC Sport.