"Интер" ярим ҳимоячиси Николо Барелла Саудия Арабистонида ҳашаматли шартнома шартларини олиши мумкин эди. "Ал-Ҳилол" 27 ёшли Бареллага мавсумига 18 миллион евро маош таклиф қилган.
Бироқ ярим ҳимоячи рад жавобини берди, чунки у фақат “Интер”да ўйнашни хоҳлайди. Николо Барелла 2019 йилнинг ёзидан буён "Интер"да ўйнамоқда.
Ўшандан бери ярим ҳимоячи 256 ўйин ўтказиб, 25 гол урган ва жамоадошларига 55 голли узатма берган.