"Барселона" марказий ҳимоячиси Рональд Араухонинг агенти Андреас Эспиноса ўз мижозининг келажаги ҳақида фикр билдирди.
"Бу январь ойида Араухога бир нечта таклифлар бўлган, айниқса "Ювентус"дан, лекин у ҳали якуний қарорга келмаган, чунки у "Барселона"да қолишга устунлик беради", - деди Эспиноса.
Аввалроқ, туринликлар 25 ёшли уругвайлик футболчини ижарага олиши бўйича маълумотлар чиққан эди.