"Ювентус" А Серияда сўнгги 10 йилдан ортиқ вақтдаги энг ёмон натижаларини кўрсатмоқда.
Тиаго Мотта шогирдлари ўтказилган 19 учрашувнинг 7 тасида ғалаба қозонган ва 12 тасида дуранг қайд этган. У 33 очко тўплади.
"Бьянконерилар" охирги марта 2010/11 йилги мавсумда жуда ёмон бошлаган. Ўшанда улар дастлабки 19 ўйинда 31 очко тўплашди ва якунда 7-ўринни эгаллашди.













