2014 йил Бразилияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати ўйинлари учун чипталар 20 августдан бошлаб сотувга чиқади. Бу ҳақида ФИФА маркетинг директори Терри Вейл маълум қилган.
Чипталар нархи, уларнинг сони ва шу каби бошқа маълумотлар 10 июль куни эълон қилинади. Жаҳон чемпионатининг очилиш учрашуви 2014 йил 12 июнь куни Сан-Паулуда, финал ўйини эса 13 июль санасида Рио-де-Жанейрода, "Маракана" стадионида бўлиб ўтади.
Ҳозир Бразилиянинг 6та шаҳрида кассалар дам олиш кунларисиз фаолият олиб бормоқда ва улар орқали 15 июнь куни старт оладиган Конфедерациялар кубоги чипталари сотувга қўйилган. Терри Бейлнинг айтишича, ФИФА чипталарнинг "қора бозор"га чиқиб кетишининг олдини олиш учун қўлган келган барча чораларни кўрмоқда.
Мухлислар чипталар сотилаётган кассадан, шунингдек махсус йўриқномалар ҳам харид қилишлари мумкин. Унда мухлис ўз жойини қандай қилиб тезда топа олиши ҳақида тавсиялар берилган.
ФИФА маркетинг ишлари бўйича рахбарининг ИТАР-ТАССга берган интервьюсида айтишича, худду мана шундай услаб Россияда бўладиган 2018 йилги ЖЧ пайтида ҳам қўлланилади.