Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Марҳум футболчининг катта қарзи борлиги аниқланди

Баҳо:
+ | -

Свен-Йоран Эрикссоннинг 10,25 миллион евро қарзи бор.

Англия терма жамоаси, «Манчестер Сити», «Лацио» ва «Рома» клубларининг собиқ устози 26 август куни 76 ёшида вафот этганди.

Ўтган йилнинг январь ойида Эрикссонга саратон касаллиги ташхиси қўйилгани маълум бўлди.

Свен-Йоран Эрикссон ўлимидан сўнг нашр этилган ўзининг "Ажойиб саёҳат" номли автобиографиясида 2007 йилда банкрот бўлиш арафасида турганини айтди.

Сабаби, у «Манчестер Сити»ни бошқарган вақтида маслаҳатчи ёллаган, у Эрикссоннинг сўзларига кўра, уни тахминан 100 миллион швед кронасига (8,7 миллион евро) алдаган.

Банкротликдан қочиш учун швед мутахассиси Таиландда, кейин БАА ва Хитойда иш таклифларини қабул қилди.

Сешанба куни Эрикссоннинг мулкини инвентаризация қилиш учун ариза Швеция солиқ агентлигига топширилди. Ушбу ҳужжат унинг активлари ва қарзларининг умумий миқдорини кўрсатади.

Унинг вафоти вақтида активлари 66 миллион швед кронасини (5,8 миллион евро) ташкил этган, бироқ инвентаризация натижасида 118 миллион крона (10,25 миллион евро) қарзлари ҳам аниқланган. Бу мерос тақчиллиги 4,4 миллион евродан ошганини билдиради.

Энг катта қарз моддаси Буюк Британиянинг солиқ мажбуриятлари бўлиб, 8,6 миллион еврога баҳоланади.

Киритилди: 09:11, 15.01.2025.
Ўқилди: 3060 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.