Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Мафтуна Шойимова: "Халқимиз учун барчасига тайёрмиз"

Баҳо:
+ | -

ОК-2025 саралаш босқичи «С» гуруҳининг 3-тури доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши баҳс олиб борди.

Учрашув якунланганидан сўнг, футзалчимиз Мафтуна Шойимова ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Дастлабки ўйинда Филиппин билан дуранг қайд этганимиз учун ҳам қолган рақиблар устидан фақат ғалаба қозонишимиз зарур эди. Мана, кувайтликларни енгдик, эндиги асосий вазифамиз Австралия термасидан ҳам уч очко олиш. Умуман олганда, биз учун осон ёки қийин рақиб йўқ. Уларнинг барчасига қарши жиддий тайёргарлик ва кўтаринки руҳ билан майдонга тушамиз.

Голларимга келсак, уларни ўзим учун, ном чиқариш учун урмайман, жамоамизга фойда келтириш учун кўпроқ гол уришга ҳаракат қиламан. Сабаби, якунда нафақат очколарнинг, балки голларнинг ҳам аҳамияти катта бўлиб қолиши ҳеч гапмас.

Жаҳон чемпионати сари интилаётган эканмиз ҳар бир рақибни енгишимиз, аввал гуруҳдан, кейин эса қитъа чемпионатининг финал босқичидан муваффақиятли ўтиш талаб этилади. Барча қизларимиз, мураббийлар штаби аъзолари масъулият катталигини яхши тушуниб турибди. Халқимиз учун барчасига тайёрмиз", - деди Мафтуна Шойимова.

Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan
Киритилди: 23:06, 16.01.2025.
Ўқилди: 838 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.