Кириш Регистрация

Футзал. Аёллар терма жамоамизни муҳим ўйинда қўллаб-қувватланг!

Баҳо:
+ | -

Фарруҳ Зокиров бошчилигида Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичи доирасида биринчи учрашувда филиппинликлар билан дуранг (3:3) ўйнади, иккинчи баҳсда эса кувайтликларни йирик (5:0) ҳисобда мағлуб этди.

Учинчи турдан кейин гуруҳимизда Филиппин терма жамоаси пешқадамлик қиляпти. Ҳамюртларимиз бугун нафақат турнинг, балки саралаш босқичининг энг муҳим учрашувларидан бирини Австралия термасига қарши ўтказади.

2025 йилги футзал бўйича аёллар Осиё кубоги «С» гуруҳи  саралаш учрашуви
Австралия - Ўзбекистон
17 январь; 18:00
«Юнусобод» спорт мажмуаси

Терма жамоамиз олдига нафақат Осиё чемпионати финал босқичига чиқиш, балки Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш мақсад қилиб қўйилган. Шундай экан, асосий  вазифа – Австралия довонидан ўтиш. Бундай муҳим учрашувда футзалчи қизларимизни қўллаб-қувватлашингиз, олқишларингиз муҳим аҳамият касб этади. Терма жамоамиз муваффақиятига ўз ҳиссангизни қўшинг.

Эслатиб ўтамиз, Австралияга қарши учрашув эртага, 17 январь куни соат 18:00да «Юнусобод» спорт мажмуасида бошланади. Кириш БЕПУЛ.

Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan
Киритилди: 08:00, 17.01.2025.
Ўқилди: 1885 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6723]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3257]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2879]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2872]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2063]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1845]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1826]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1599]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1599]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1560]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик