"Милан" энди Маркус Рэшфорд учун курашиш ниятида эмас.
L’Equipe нашрининг таъкидлашича, "россонерлар" "Манчестер Юнайтед" форварди ва "Манчестер Сити" ҳимоячиси Кайл Уокер ўртасида танлов қилишга мажбур бўлган, чунки улар бу мавсумда фақат битта инглиз футболчисини рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга.
Рэшфорднинг ижара бўйича музокаралари жуда қийин кечгани сабабли, Италия клуби уларга вақт сарфлашни тўхтатиб, асосий эътиборни "шаҳарликлар" футболчисининг трансферига қаратишга қарор қилди.
"Милан" Уокерни бепул ёки ижарага олиши мумкин, бу ҳақда сўнгги соатларда муҳокама қилинган.













