"Ювентус" спорт директори Криштиану Жунтоли ҳимоячи Андреа Камбьясонинг "Манчестер Сити"га кетиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
— "Манчестер Сити"дан ҳали расмий таклиф олганимиз йўқ. Агар келса, биз қарор қабул қиламиз. Аммо бу трансфер ойнасида бизни сотувлардан кўра кўпроқ харидлар қизиқтиради", - дея функционернинг сўзларидан иқтибос келтиради журналист Фабрицио Романо.
Жорий мавсумда 24 ёшли Камбьясо барча турнирларда 25 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.













