Мана бир неча йилдирки, Евгений Шохин “Нефтчи” билан ҳамнафас. Жамоадаги муҳитни жуда яхши тушунади, футболчилар ҳолатига аниқ баҳо бера олади. Умуман олганда, бугунги “Нефтчи”да унинг ўрни беқиёс. Бежизга унга “Нефтчи” бош мураббийи ишониб топширилмади. Яқинда Евгений Николаевич билан қисқача суҳбатда бўлдик.
- Жамоадаги ҳолат қандай?
- Ҳаммаси жойида. Барча кичик инқироздан чиқиб кетиш учун ҳаракат қилмоқда.
- Хосеп Гвардиола “Барселона”дан кетгач, унинг ёрдамчиси Тито Виланова жамоани қабул қилиб олди ва “Барса” Пепнинг тактикасида ўйнашни давом этди. Лекин бу услуб ўзини оқлади дея олмаймиз. Жамоа ўйин услубига ўзгартириш киритасизми, ёки..?
- Нимани назарда тутаётганингизни тушундим. Менимча, бирданига барчасидан воз кечиб бўлмайди. Лекин секин-аста ўзгаришлар бўлади. Бунинг учун жамоага ўз ишининг ўстаси бўлган мутахассислар жалб этилган. Ёрдамчи ва катта мураббийлар билан маслаҳатлашган ҳолда иш олиб борамиз. Айтиш жоизки, бизда аҳил жамоа жамланган.