Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

"Андижон"нинг янги легионери: "Бу менинг фаолиятимда олдинга ташланган қадам бўлишига ишонаман"

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, кеча "Андижон" черногориялик 27 ёшли тажрибали ҳимоячи Миомир Журичкович билан шартнома имзолади.

Табиийки, барча расмиятчиликлар ҳал бўлганидан кейин янги легионер "Андижон" клуби матбуот хизматига дастлабки интервьюсини берди.

-  Миомир, "Андижон" клубига хуш келибсиз! Бу таклиф қачон бўлди ва сиз кутганмидингиз?

-  Яхши кутиб олганинглар учун раҳмат. Бир неча кун олдин "Сараэво" билан шартномани бекор қилдим ва дарҳол "Андижон"нинг таклифини қабул қилдим.

-  Ушбу чақирувни қабул қилишингизда сизни нима илҳомлантирди?

-  Бир нечта легионерлар Андижон"да ўйнайди. Улар менга клуб ҳақида жуда яхши фикрларни билдиришди ва ушбу жамоанинг таклифини қабул қилишимни тавсия этишди.

-  Бунгача ўзбек футболи ҳақида нималарни эшитгансиз?

-  Айтиб ўтганимдек, Черногория ва болқонлик кўп футболчилар бу ерда ўйнаган ва ҳали ҳамон Ўзбекистон чемпионатида фаолият олиб боришади. Уларнинг барчаси бу ердаги футболдан мамнун. Шу боис, мен ҳам худди шундай бўлишига умид қиламан.

-  Жамоага сиздан олдин босниялик Мирзад Механович ҳам келди. Сизнинг охирги клубингиз Босниянинг "Сараэво" клуби эди. Механовични яхши танисангиз керак?!

-  Албатта, мен Мирзадни жуда яхши биламан. Босния чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири ҳамда жуда ажойиб голли пасларни амалга ошира олади. Аминманки, янги мавсумда унинг жамоамизга кўп ёрдами тегади.

-  Бош мураббий билан гаплашдингизми?

-  Мураббий билан учрашдим. Мирзад унинг машғулот ўтказиш услубини мақтади. Бизни олдинда Анталиядаги бир ойдан зиёд йиғин кутиб турибди. У ерда бир-биримизни яхшироқ билиб олиб, бирга муваффақиятли ўйнашимизга умид қиламан.

-  "Андижон"га ўтишингиз фаолиятингизда олдинга ташланган қадамми?

-  Шартномамни бекор қилганимдан сўнг қисқа вақт ичида жуда кўп таклифлар қабул қилдим. Лекин "Андижон"ни танлашга қарор қилдим. Чунки бу менинг фаолиятимда олдинга ташланган қадам бўлишига ишонаман.

-  Ашаддий мухлисларимизга нима дейсиз?

-  Мен клубларни танлашда уларнинг мухлисларига ҳам эътибор қаратаман. Энг яхши мухлисга эга жамоани танлашни афзал кўраман. Биламанки, бизнинг ишқибозларимиз Ўзбекистонда тенгги йўқ ҳисобланишади. Улар "Андижон"ни танлашимдаги энг асосий сабаб деб айта оламан.

Киритилди: 02:20, 20.01.2025.
Ўқилди: 777 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.