Кириш Регистрация

Лаутаро: “Интер” учун 100% жонни бериш муҳим”

Баҳо:
+ | -

"Интер" сардори Лаутаро Мартинес "Эмполи"га (3:1) қарши ўйиндан сўнг интервью берди.

Учрашувда аргентиналик форвард 55-дақиқада дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни очди. Мартинес учун бу гол «нерадзуррилар» учун А Сериядаги 111-гол бўлди, бу Мауро Икарди билан бирга хорижликлар орасида иккинчи энг яхши кўрсаткичдир.

“Футболдаги саёҳатим бошиданоқ мен олдинга қарашга ва ривожланишга интилдим. Мен ёш ўйинчиларимизга доимо айтаман - ўйинлар ва машғулотлар давомида барчамиз қалбимизни ва жонимизни беришимиз керак.

Ҳаммаси бошқача кечиши мумкин, аммо “Интер” учун 100% жонни бериш муҳим”, – дея Лаутаро Мартинеснинг сўзларини келтиради DAZN.

Киритилди: 10:18, 20.01.2025.
Ўқилди: 482 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.