Эвангелос Павлидис "Барселона"га қарши ўйиннинг биринчи бўлимида хет-трик қайд этди.
"Бенфика" ҳужумчиси Чемпионлар лигаси баҳсининг 2, 22 ва 30-дақиқаларида гол урди. Унинг жамоаси ҳозирда (танаффус) 3:1 ҳисобида олдинда бормоқда.
Бу грециялик футболчининг 2025 йилдаги илк голларидир. Бу мавсумда у клуб сафида жами 8 та гол урди.













