Кириш Регистрация
09/01 00:45 Милан 1-1 Женоа
09/01 01:00 Арсенал 0-0 Ливерпуль
09/01 19:00 Қирғизистон 1-2 Вьетнам
09/01 21:30 Иордания 3-2 Саудия Арабистони
10/01 01:00 Хетафе - Реал Сосьедад
10/01 16:30 БАА - Япония
10/01 16:30 Ливан - Жанубий Корея
10/01 18:00 Реал Овьедо - Бетис
10/01 19:00 Эрон - Ўзбекистон
10/01 19:00 Удинезе - Пиза
10/01 19:00 Комо - Болонья
10/01 20:15 Вильярреал - Алавес
10/01 21:30 Сурия - Қатар
10/01 22:00 Рома - Сассуоло
10/01 22:30 Жирона - Осасуна
11/01 00:45 Аталанта - Торино
11/01 01:00 Валенсия - Эльче
11/01 16:30 Хитой - Австралия
11/01 16:30 Лечче - Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано - Мальорка
11/01 19:00 Таиланд - Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина - Милан
11/01 20:15 Леванте - Эспаньол
11/01 22:00 Верона - Лацио

«Ҳар сафар бу фикримдан қайтаришган». Катанец – соғлиги, фаолияти ва Ўзбекистон МТЖдан кетиши ҳақида

Баҳо:
+ | -

Словениялик мураббий Сречко Катанец кеча, 22 январь кнуи Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги фаолиятини якунлаган эди. Мураббий Словениянинг Спортклуб сайтига соғлиги, фаолияти ва Ўзбекистон МТЖдан кетиши ҳақида фикрларини билдирди.

Сайтнинг ёзишича, Катанец билан бирга унинг ёрдамчилари Алекс Чех, Нихад Пейкович ва Владо Радманович ҳам жамоадан кетади. Катанец ўз интервьюсида икки ойча аввал ўзини жуда яхши ҳис қилаётгани, ҳозир ҳам ёмон эмас, барчаси жойидалигини таъкидлаган.

“Аммо, барибир ўзим истаганимдек эмас. Шу билан бирга тўшакка михланиб қолганим йўқ, ҳали ҳам сайрга, юришга чиқаман. Яратган эгам менга ёрдам бермоқда. Сўнгги вақтларда мен Словения ва Хорватия орасида кўп қатнайдиган бўлдим”, – дейди Сречко.

Мутахассис мураббийлик фаолиятига тўхталиб, истеъфога чиқиш қарорини фақат ўзи қабул қилганинни айтиб ўтди.

"Ҳаётим давомида фақат бошқалар учун ҳаракат қилиб, ўзимни фидо қилгандекман. Неча марта шартномани бекор қилишни сўраганимни биласизми? Аммо ҳар сафар бу фикримдан қайтаришган. Аммо бу – мени ишлашга ундаганларнинг айби эмас, фақатгина ўзимнинг бош мураббий сифатидаги масъулиятим эди”, – дейди Катанец.

Сречко “футболдаги фаолиятингизга нуқта қўйдингизми?” деб берилган саволга ҳатто эртага нима бўлишини билмаслигини айтиб, фаолиятини якунлаганига шаъма қилган.

Маълумот учун, 61 ёшли Сречко Катанец 2021 йил кузидан бери Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқариб келаётганди.

Катанец қўл остида Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига саралаш босқичида 6 турдан кейин 13 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Гуруҳда 1 ва 2-ўринларни олган жамоалар мундиалга тўғридан тўғри йўлланмани қўлга киритади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:59, 23.01.2025.
Ўқилди: 3136 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.