"Манчестер Сити" АПЛда қаторасига 6 ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти.
Кечп Пеп Гвардиола шогирдлари Англия чемпионатининг 23-турида "Челси"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этишди.
Премьер-лиганинг сўнгги 6 ўйинида "шаҳарликлар" 4 та ғалаба ва икки бор дуранг қайд этишган. Бу даврдаги умумий ҳисоб 17:4.
"Сити" АПЛнинг навбатдаги турида "Арсенал"га қарши майдонга тушади. Учрашув 2 февраль куни Лондонда бўлиб ўтади.














