Испаниялик мураббий Рафаэль Бенитес "Ботафого"ни бошқариши мумкин.
Инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, 64 ёшли мутахассис Бразилия клубига янги бош мураббий сифатида таклиф қилинган.
"Ботафого" ўтган мавсумда Бразилия А Сериясида биринчи ўринни эгаллади.
Бенитеснинг сўнгги иш жойи ўтган йилнинг март ойида ишдан бўшатилган "Сельта" бўлган.