Кириш Регистрация
27/09 00:00 Сельта 0-1 Атлетико
27/09 17:00 Қизилқум 1-0 Металлург
27/09 17:30 Таиланд 2-5 Франция
27/09 19:15 ОКМК 1-0 Локомотив
27/09 20:00 Аргентина 2-0 Хорватия
27/09 23:45 Милан 3-0 Лечче
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа - Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад - Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон - Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья - Аталанта
29/09 00:00 Осасуна - Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид

«Шўртан»-«Бухоро». Превью

Баҳо:
+ | -

«Бухоро» сафарда қандай ўйнаяпти?
Айни пайтда «Бухоро» жамоаси 9та турдан сўнг 10 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 9-ўрнини эгаллаб турибди. Тачмурод Агамуродов шогирдлари шу вақатгача 3 марта ғалаба қозонишди, 1 марта дуранг ўйнаб, 5та баҳсда имкониятни бой беришди. Тўплар нисбати 12-19 кўринишига эга. Бухороликлар шу пайтгача сафарда бешта ўйин ўтказиб, шунинг барчасида мағлуб бўлишди. Жамоа «Локомотив» ва «Бунёдкор» билан кечган баҳсларда йирик ҳисобда имкониятни бой берди. Умуман олганда «Бухоро» жамоаси сафар беллашувларида ҳозирча битта гол уриб, ўз дарвозасидан 14та тўп ўтказиб юборган. Қуйида «Бухоро»нинг сафарда қайд этилган натижаларини келтириб ўтамиз.
«Локомотив» - «Бухоро» - 5:1
«Насаф» - «Бухоро» - 3:1
«Гулистон» - «Бухоро» - 1:0
«Бунёдкор» - «Бухоро» - 4:0
«Динамо» - «Бухоро» - 1:0

Жамоаларнинг охирги 5 йилликдаги ўринлари
Шу ўринда «Шўртан» билан «Бухоро»нинг охирги беш йилда мавсум якунларига кўра нечанчи ўринни эгаллашганини келтириб ўтмоқчимиз. Ўтган беш йил ичида «Шўртан» олий лигада ўзининг энг юқори натижасига 2010 йилда эришган. Ғузорликлар ўшанда чемпионатни 4-ўринда тугатишганди. «Бухоро»нинг эса энг яхши натижаси 7-ўрин ҳисобланади. Жамоа ўтган йил айнан шу поғонани банд этди.

Ўтган беш йилликда «Шўртан» ўзининг энг қуйи натижасини 2008 йилда қайд этган. Жамоа мавсумни 12-ўринда тугатганди. «Бухоро» эса энг пастки ўринни 2009 йилда эгаллаган. Жамоа 16-ўринни эгаллаб, олий лига билан хайрлашган. Айни пайтда «Шўртан» 12-ўринда, «Бухоро» 9-ўринда боряпти. Очколар орасидаги фарқ эса учтани ташкил қилмоқда.

«Шўртан» эгаллаган ўринлар (2008-2012):
2008 йил. Олий лига. 12-ўрин
2009 йил. Олий лига. 8-ўрин
2010 йил. Олий лига. 4-ўрин
2011 йил. Олий лига. 7-ўрин
2012 йил. Олий лига. 5-ўрин
2013 йил. Олий лига. Ҳозирча 12-ўринда

«Бухоро» эгаллаган ўринлар (2008-2012):
2008 йил. Олий лига. 15-ўрин
2009 йил. Олий лига. 16-ўрин
2010 йил. Жамоа биринчи лигада қатнашган
2011 йил. Олий лига. 8-ўрин
2012 йил. Олий лига. 7-ўрин
2013 йил. Олий лига. Ҳозирча 9-ўринда

«Шўртан» - «Бухоро»: Ғузордаги ўйинлар
«Шўртан» шу пайтгача ўз майдонида «Бухоро» билан етти марта куч синашган. Ғузорда бўлиб ўтган учрашувларнинг дастлабки тўрттасида фақат «Шўртан» ғалаба қозонган. Қолган учта ўйиннинг иккитасида «Бухоро» зафар қучган бўлса, бир марта дуранг қайд этилган. 2009 йилги баҳс голларга бой бўлган, аммо ўша учрашувда «Шўртан» 2:4 ҳисобида имкониятни бой берган. 2010 йилги чемпионатда эса «Бухоро» олий лигада қатнашмаган, чунки жамоа 2009 йилнинг охирида биринчи лигага тушиб кетганди. Яна шуни айтиш лозим, айни пайтда «Шўртан» сафида тўп сураётган Дилявер Абибуллаев 2009 йилда, Артурас Фоменко эса 2011 йилда «Бухоро» сафида ғузорликларга қарши майдонга тушганлар. Еттита ўйин натижасига кўра тўплар нисбати 11-8 бўлиб турибди, албатта «Шўртан» фойдасига.

2005 йил. 15-тур
ШЎРТАН - БУХОРО - 3:1
Ҳакам: Каримов Ғайрат - 8,3
Голлар: 1:0 - Таран Игорь, 5. 2:0 - Таран Игорь, 50. 3:0 - Усмонхўжаев Собир, 67. 3:1 - Муҳиддинов Асқар, 80.

2006 йил. 2-тур.
ШЎРТАН - БУХОРО - 1:0
Ҳакам: Шоқурбонов Даврон - 6,7
Гол: 1:0 - Таран Игорь, 61

2007 йил. 6-тур
ШЎРТАН - БУХОРО - 2:0
Ҳакам: Тоғаев Бахтиёр - 8,5
Голлар: 1:0 - Полвонов Зафар, 12. 2:0 - Сайфиев Сирожиддин, 22.

2008 йил. 2-тур.
ШЎРТАН - БУХОРО - 2:1
Ҳакам: Цейтлин Владислав - 8,3
Голлар: 0:1 - Жўраев Абдураззоқ, 18. 1:1 - Юсупов Алишер Я., 68. 2:1 - Полвонов Зафар, 74.

2009 йил. 13-тур.
ШЎРТАН - БУХОРО - 2:4
Ҳакам: Коваленко Валентин - 9,6
Голлар: 0:1 - Қобилов Суҳроб, 3. 0:2 - Ничунаев Вадим, 6. 0:3 - Юлдашев Ильдар (автогол), 12. 1:3 - Геворкян Артур, 71. 1:4 - Неъматов Суҳроб, 73. 2:4 - Таран Игорь, 78.

2011 йил. 26-тур.
ШЎРТАН - БУХОРО - 1:1
Ҳакам: Рубаков Олег - 8,5
Голлар: 1:0 - Эркинов Шаҳбоз, 6. 1:1 - Ражабов Нодир, 69

2012 йил. 22-тур
ШЎРТАН - БУХОРО - 0:1
Ҳакам: Тоғаев Бахтиёр
Гол: 0:1 - Сулаймонов Шаҳзод, 85.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 08:44, 31.05.2013.
Ўқилди: 2755 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.