Жанубий Америка клубларининг энг нуфузли мусобақаси саналган Либертадорес кубогининг чорак финал жавоб учрашувлари бўлиб ўтди.
Бу босқичга қадар етиб келган жамоалар ичида энг кўп бу совринни қўлга киритган жамоалардан бири «Бока Хуниорс» ва Аргентинанинг бошқа бира жамоаси «Ньюэллс Олд Бойз» жамоасига қарши учрашувнинг иккинчисида ҳам гол киритилмади ва ғолиб пенальтилар сериясига кўра аниқланди. Пенальтилар сериясининг ҳам муросасиз кечгани натижадан ҳам маълум бўлиб турибди. Роналдиньо тўп сураётган «Атлетико Минейро» эса меҳмонда киритилган 2та гол эвазига кейинги босқичга йўл олди.
Шунингдек, ярим финалга йўл олган жамоалар орасида Парагвайнинг «Олимпия» жамоаси ва Колумбиянинг «Санта Фе» жамоаларини кўришимиз мумкин. «Олмпия» чорак финалда Бразилиянинг «Флуминенсе» клубидан устун келган бўлса«Санта Фе» Перунинг «Реал Гарсиласо» жамоасига икки ўйинда ҳам ҳеч қандай имконият қолдирмади.
Либертадорес Кубоги
1/4 финал
Жавоб учрашувлари
АТЛЕТИКО МИНЕЙРО (Бразилия) – ТИХУАНА (Мексика) 1:1 (1:1)
Голлар: Ревер (41) – Риаскос Барахона (26).
Атлетико Минейро: Виктор, Леонардо Силва, Роша (Жосуэ, 77), Ревер, Пьер, Анисио (Луан, 66), Донизете, Ришарлисон, Тарделли, Жо (Александро, 88), Роналдиньо.
Дастлабки учрашув: 2:2.
НЬЮЭЛЛС ОЛД БОЙЗ (Аргентина) – БОКА ХУНИОРС (Аргентина) 0:0, пенальтилар бўйича – 10:9
Ньюэллс Олд Бойз: Гузман, Фигероа (Уррути, 87), П. Перес (Орсин, 66), М. Касерес, Хайнце, M. Каско, Матео (Тонсо, 83), С. Вержини, Бернарди, М. Родригес, Скокко.
Бока Хуниорс: Орион, Марин, Каруццо, Перес, Родригес, Эрвити (Мартинес, 88), Сомоса, Эрбес, Рикельме, Санчес Миньо (Родригес, 79), Бланди (Сарате, 61).
Четлатиш: Родригес (57, Бока Хуниорс).
Дастлабки учрашув: 0:0.
ОЛИМПИЯ (Асунсьон, Парагвай) – ФЛУМИНЕНСЕ (Бразилия) 2:1 (2:1)
Голлар: Салгеро (35, 41, пенальти) – Райнер (10).
Олимпия Асунсьон: Сильва, Силва, Р. Ортис, Мансур, Салгеро (Паредес, 82), Салиньяс, Х. Миранда, Кабальеро (Феррейра, 21; Биез, 89), С. Кандия, Эрнан Перес, Барейро.
Флуминенсе: Кавальери, Карлиньос, Леандро Эузебио, Бруно Виейра (Т. Невес, 63), Дигао, Жеан (Самуэл, 69), Эдиньо, Вагнер, Веллингтон Нем (Собис, 77), Райнер, Фред.
Дастлабки учрашув: 0:0.
САНТА ФЕ (Колумбия) – РЕАЛ ГАРСИЛАСО (Перу) 2:0 (1:0)
Голлар: Х. Куэро (7), Жон Валенсия (66).
Четлатиш: Сантильян (74, Реал Гарсиласо).
Дастлабки учрашув: 3:1.