"Селтик"да ижара асосида ўйнаётган "Барселона" чап қанот ҳимоячиси Алекс Валье "Комо"га ўтади, дея хабар беради инсайдер Фабрицио Романо.
Манбага кўра, унинг "Селтик"даги ижара муддати қисқаради. У 6 миллион еврога сотиб олиш опцияси билан "Комо"га ижарага берилади.
20 ёшли испаниялик футболчи жорий мавсумда "Селтик" сафида 19 та ўйинда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 5 та голли узатма бор.