Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти "Брест"га қарши ўйиндан сўнг (3:0) ЕЧЛ плей-оффида "Манчестер Сити"га қарши эҳтимолий рақиблик ҳақида фикр билдирди.
"Олдинда қуръа бор, ундан кейин нима бўлишини кўрамиз. Чемпионлар лигасини ютиш учун ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт", - деди италиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛда 1/8 финалга ўтиш ўйинлари учун қуръа ташлаш маросими 31 январь куни Тошкент вақти билан 16:00 да старт олади.