"Ливерпуль" Чемпионлар лигасидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.
Арне Слот шогирдлари умумий турнирнинг сўнгги турида ПСВга мағлуб бўлди (2:3). Аввалги 7 учрашувда мерсисайдликлар 7 та ғалабага эришганди.
Бугунги натижага қарамай, "қизиллар" турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб, тўғридан-тўғри 1/8 финалга йўл олишди.